Ўзбекистон Иккинчи халқаро мева-сабзавот ярмаркаси якунларига кўра мева-сабзавот етказиш бўйича 1,2 миллиард долларлик келишув имзолади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Мева-сабзавот етказувчилар қўшимча равишда 300 миллион долларлик шартномаларни тайёрламоқда.
Иккинчи халқаро мева-сабзавот ярмаркаси 6–8 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтди.
Жорий йилда тадбирда Россия, Беларусь, Сингапур, Жанубий Корея, Япония, Украина, Швеция, Португалия, Саудия Арабистони сингари давлатлардан ташриф буюрган 350 компания вакиллари иштирок этди.
Изоҳ (0)