Open Air тарзида ташкил этилган I Миллий симфоник мусиқий кеча санъат ихлосмандлари учун чинакам туҳфа бўлди, деб маълум қилади «Ўзбекистон 24».
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида мазкур театрнинг янги 88-ижодий мавсуми очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир очиқ осмон остидаги концерт тарзида ташкил этилди.
Алишер Навоий номи билан юритилувчи ушбу театр халқаро миқёсда эътибор қозонган ижодий жамоадир. Катта театрнинг опера ва балет спектакллари, концерт дастурлари, санъат фестиваллари мусиқа санъати мухлисларининг юксак эътирофига сазовор бўлган. Шу билан бирга, АҚШ, Италия, Россия, Япония, Жанубий Корея каби давлатларнинг санъаткорлари, ижодий театрлари билан ҳамкорликдаги лойиҳалари Ўзбекистон маданий ҳаётида ёрқин воқеалар сифатида эътироф этилган.
Изоҳ (0)