Apple ва унинг ҳамкорлари тақдимоти 12 сентябрга мўлжалланган янги iPhone’ни ишлаб чиқаришда муаммоларга дуч келди. Шу туфайли корпорация ва истеъмолчилар смартфон тақчиллигига дуч келиши мумкин. Бу ҳақда, The Wall Street Journal нашрига асосланиб, Insider Pro маълум қилди.
Янги iPhone 8 ни йиғишдаги қийинчиликлар оқибати мана шундай якунланиши мумкин. Бу муаммолар туфайли гаджет ишлаб чиқарилиши графиги бир ойга сурилди. Apple’нинг шериги — Foxconn ходимларга заводга янги одамларни жалб қилгани учун бонуслар тўлай бошлади. Бу ишлаб чиқариш жараёнини тезлаштириш учун зарур эди.
Шу тариқа, ишлаб чиқариш жараёнидаги узилишлар смартфонлар етарли миқдорда етказилишида муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.