Мексикадаги зилзила қурбонлари сони 61 кишига етди. Бу ҳақда, «РИА Новости» хабарига кўра, мамлакат президенти Энрике Пеня Ньето маълум қилди.
Президентнинг маълум қилишича, 45 киши Оахака штатида, 12 киши Чьяпасда ва тўрт киши Табаскода ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, маҳаллий вақт билан 8 сентябрга ўтар кечаси Мексика қирғоқлари яқинида 8,2 магнитудали зилзила юз берган эди.
Мексика президенти Энрике Пеня Ньето бу зилзила мамлакат ҳудудида сўнгги 100 йилда қайд этилган энг кучли ерости силкиниши эканини аввалроқ қайд этиб ўтган эди.