АҚШнинг Флорида штати маъмурияти «Ирма» тўфони сабаб ҳудуд аҳолисининг 5,6 миллион нафарини эвакуация қилишга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Аввалроқ АҚШнинг Алабама штати губернатори Кей Айи «Ирма» тўфони сабаб ўзи раҳбарлик қилаётган ҳудудда фавқулодда ҳолат тартибини эълон қилган эди.
Хабар беришларича, тўфон яна кучайиб, унинг кучи сўнгги — бешинчи даражага етган. Хусусан, шамолнинг тезлиги соатига 257 километрга етмоқда.