Чирчиқ шаҳрида яшовчи нафақахўрнинг уйида содир этилган ўғрилик фош этилди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати.
7 сентябрь куни нўмалум шахс 1949 йилда туғилган нафақадаги фуқаронинг уйига калит танлаш йўли билан кириб, унга тегишли бўлган 30 минг АҚШ доллари, 10 минг евро ва 30 миллион сўмлик тилла буюмларини олиб кетган.
Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни жабрланувчининг 1983 йилда таваллуд топган куёви содир этганлиги аниқланиб, у ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми («жуда кўп миқдордаги ўғрилик») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.