Япония мудофаа кучларининг иккита F-15 қирувчиси ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита B-1 стратегик бомбардимончи самолётлари Шарқий Хитой денгизи ҳудудида қўшма машғулотлар ўтказди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, мазкур ўқув машғулотлари КХДРнинг ракета ва ядровий синовлари оқибатида Корея яриморолидаги вазият кескинлашгани муносабати билан, «АҚШ ва Япония ҳарбий хизматчилари ўртасидаги стратегик муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида» ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, 3 сентябрь куни КХДР ўз тарихида олтинчи марта ядровий синов ўтказди, бу эса минтақадаги сиёсий инқирозни янада чуқурлаштирди.
Жанубий Корея Мудофаа вазирлигининг аниқлашича, КХДР ядровий заряднинг оғирлигини 500 тонначага камайтиришга муваффақ бўлган. Бу эса, назарий жиҳатдан, «Хвасон-14» қитъалараро баллистик ракетасига ядровий каллакни ўрнатиш ва уни АҚШ ҳудудига учириш имконини беради.