Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан маъмурий ислоҳот концепцияси тасдиқланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Маъмурий ислоҳот концепцияси олти йўналишдан иборат:
1. Ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
Ижро ҳокимияти органлари тузиш ва тугатишнинг аниқ критерийларини жорий этиш, ижро ҳокимияти органларини оптимизация қилиш, кадр ва материал ресурсларни рационал тақсимлаш, уларнинг мустақиллик даражасини ошириш, Вазирлар Маҳкамаси билан ҳамкорлик қилиш механизмларини яхшилаш, давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, «Электрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш, маъмурий адлияни ривожлантириш ва мурожаатларни коллегиал эшитишни жорий этиш.
2. Ижро ҳокимияти органлари вазифалари, уларни реализация қилиши механизмлари ва жавобгарлик соҳаларини конкретлаштириш
Ривожланиш дастурларини шакллантиришда ддавлат ҳокимияти ҳудудий органлари фаолияти самарадорлигини ошириш чораларини кўриш, давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг мақсадли индикаторларига эришишга йўналтирилган мутлақо янги тизимини жорий этиш, ишни ташкил этишнинг жаҳон тажрибасида қўлланадиган замонавий методларидан, шу жумладан, сифат менежменти, режалаштириш индикаторлари, аутсорсинг, краудсорсингдан фойдаланиш, ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг реализациясини мониторинг қилишда жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликнинг замонавий шаклларини жорий этиш.
3. Иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсирни қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш
Давлат иштирокидаги тижорий ташкилотлар тузилишининг чекланиши, хусусий сектор самарадор фаолият юритаётган соҳаларда ишлаётган давлат корхоналарини қайта ташкиллаштириш, давлатнинг иқтисодий фаолиятда иштирок этишининг аниқ бозор механизмларини ишлаб чиқиш, ижтимоий ва давлат-хусусий ҳамкорлиги ҳуқуқий ва институционал базасини такомиллаштириш, давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш.
4. Вертикал бошқарув тизими ва ижро ҳокимияти органлари таъсирини такомиллаштириш
Давлат бошқарувини босқичма-босқич децентрализация қилиш, жойларда давлат ҳокимияти органлари молиявий имкониятларини кенгайтириш, уларнинг роли ва жавобгарлигини ошириш, ҳудудий органлар раҳбариятини танлашда жойларда ҳокимият органлари ваколатларини кучайтириш.
5. Давлат бошқаруви тизимига стратегик режалаштириш, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларнинг замонавий шаклларини жорий этиш
Давлат бошқарувининг инновацион шаклларини жорий этиш, давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини оптимизация қилиш ва осонлаштириш, инновацион ғоя ва технологиялар ишлаб чиқишга фаол инвестициялар жорий этиш, замонавий илмий ва инновацион ютуқларни жорий этиш учун ривожланган инфраструктура яратиш, табиатни муҳофаза қилиш, ресурс ва энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этиш.
6. Профессионал давлат хизматининг самарадор тизимини шакллантириш ва коррупцияга қарши курашнинг таъсирчан механизмалирини ўрнатиш
Давлат хизматининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқот ўрнатишнинг янги механизмларини жорий этиш, давлат хизматчилари меҳнати самарадорлигини ошириш, уларнинг меҳнатига пул тўлаш ва ижтимоий таъминлашнинг замонавий тизимини жорий этиш.
Изоҳ (0)