Украина пойтахтида 8 сентябрь куни рўй берган отишма оқибатида Қирғизистоннинг икки фуқароси яраланди. Улар шифохонага етказилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Улар ўқотар қуролдан қўл ва оёғидан кўпсонли жароҳатлар олган. Бири қорнидан яраланга. Жабрланганлар бошқа давлат фуқароларидир. Дастлабки маълумотларга қараганда, улар Қирғизистон фуқароларидир. Умид қиламизки, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмайди. Ўққа тутилган машина Jaguar эди. Жиноятчилар ўз автомобилида яширинишга ҳаракат қилганида Porsche ҳам зарар кўрди. Отишмада у машина йўқ эди», — маълум қилди полиция бошлиғи Андрей Кришченко «112 Украина» телеканали эфирида.
Унинг қўшимча қилишича, хизмат ити патронлар солинган сумка топган. Jaguar автомобилига жами 1015 та ўқ узилган.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)