Интернетда бош ролни Бенедикт Камбербэтч ижро этган «Токлар жанги» тарихий драмасининг илк трейлери пайдо бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Тарихий-биографик картина икки буюк кашфиётчи — Томас Эдисон ва Жорж Вестингаузнинг қарама-қаршилиги ҳақида ҳикоя қилади. Эдисон доимий токни, Вестингауз эса ўзгарувчан токни тарқатиш керак деб ҳисоблар эди.
Камбербэтчдан ташқари (у Эдисон ролини ижро этди), фильмда Николас Холт, Том Холланд ва Кэтрин Уотерстон қатнашди. Режиссёр — Альфонсо Гомес-Рехон. Продюсер — Тимур Бекмамбетов.
Фильм премьераси 9 сентябрь куни Торонтодаги халқаро кинофестивалда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)