Ҳар қандай номзод 2018 йили ўтадиган Россия президентлигига сайловда иштирок этиши мумкин ва таниқли журналист Ксения Собчак бундан мустасно эмас. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин БРИКС саммити якунларига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб хабар беради «РБК».
«Мен давлат раҳбари сифатида Россия халқи учун ким яхшилигини мен белгилаб бермайман», — таъкидлади Путин.
«Охир-оқибат бу сайловда маълум бўлади. Лекин амалдаги қонунга кўра ҳамма, агар у қонун талабларига дош берса, номзодини кўрсатиши мумкин, ва Ксения Собчак бундан мустасно эмас», — қўшимча қилди амалдаги давлат раҳбари.
Путин Собчак сайловда иштирок этаётгани ҳақида биринчи марта эшитаётганини тан олди.
Изоҳ (0)