Австралия ва Таиланд термалари ЖЧ—2018 саралашини якунлади. Томонларнинг яшил қитъада ўтган учрашувида мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Гарчи Австралия ғолиб чиққан бўлса-да, мазкур ҳисоб жамоа учун хавфли бўлиши мумкин.
Айни пайтда Австралияда тўплар нисбати +5 ни ташкил қилмоқда, Саудияда эса +6. Демак, бугун Саудия Арабистони термаси ўз уйида Японияни таслим қила олса, ЖЧ—2018 учун тўғридан-тўғри йўлланмани ютиб олиши мумкин бўлади.
Регламентга кўра, очколар тенг келиб қолганида биринчи галда тўплар нисбатига қаралади. Бу борада устунлик Саудия томонида. Шунчаки, очколарни тенглаштириш учун Японияни ютиш талаб этилади. Кунчиқар юрт термаси ўтган турда ЖЧ—2018 миссиясини ижобий ҳал қилиб бўлганди.
ЖЧ—2018. Саралаш«B» гуруҳи. 10-тур 5 сентябрь, сешанба
Австралия — Таиланд 2:1
Голлар: Томи Юрич, 69 (1:0). Рокклав Анан, 82 (1:1). Мэтью Леки, 86 (2:1).Воқеалар ривожи Ўзбекистон миллий терма жамоасига ўз гуруҳида 3-ўринни тақдим этса, плей-оффда унга Австралия ёки Саудиядан бири рақиблик қилади.
Изоҳ (0)