Калифорния губернатори 1 сентябрда Ла Туна Каньон паркида бошланган ўрмон ёнғини сабабли Лос-Анжелес округида фавқулодда ҳолат жорий қилди. Ёнғин сабабли автомагистраллар ва кичик йўллар ёпилган, 700 дан ортиқ уйда яшовчи аҳоли эвакуация қилинган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Лос-Анжелес мери Эрик Гарсеттининг маълум қилишича, ёнғин бошланганидан буён унинг эгаллаган ҳудуди беш минг акргача етган. Ёнғин майдони бўйича округ тарихидаги энг каттаси сифатида қайд этилган.
Ёнғинни ўчиришга мингдан ортиқ ўт ўчирувчи жалб қилинган. Улар ёнғинга қарши қия ва нотекис жойларда курашишига тўғри келмоқда.
Изоҳ (0)