Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлари учун чақирув олган ҳимоячи Акмал Шораҳмедов кеча — 4 сентябрь куни бўлиб ўтган расмий машғулотдан сўнг терма лагерини тарк этган. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри хабар берди.
Шораҳмедов Жанубий Кореяга қарши ўйинда майдонга тушмайди. Тўрт йил аввал айнан унинг автоголи Сеулда Ўзбекистон термаси учун қимматга тушиб, Жанубий Корея Жаҳон Чемпионатига йўл олган, Ўзбекистон эса плей-оффда ўйнайдиган бўлганди.
Акмал Шораҳмедовнинг ўрнига бугун катта эҳтимол билан Даврон Ҳошимов қайдномага киритилади. Ўнг қанотни ё Ҳошимов ёки одатга кўра Ислом Тўхтахўжаев эгаллайди.
Маълумот учун, Сурия, Жанубий Корея ва Эронга қарши сафар ўйинларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозаси айнан Даврон Ҳошимовнинг қанотидан ҳужум ўтиб кетиши оқибатида ишғол этилганди.
Изоҳ (0)