Россия либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский 2018 йил мартида ўтадиган президент сайловида номзодлардан бири аёл киши бўлиши ҳақидаги хабарларни хушламаганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Айрим радиоканаллар орқали тепада кимдир президентга рақибни жинсий белги бўйича қидираётгани, балки аёл киши танланиши мумкинлиги ҳақидаги репортаж ва хабарларни ўқиш ёқимли эмас. Гўёки қолган номзодлар номуносиб. Муносибини топишади ва у гўёки аёл бўлади», — деди у матбуот анжумани чоғида.
Жириновскийнинг сўзларига қараганда, бундай ахборий хуружлар ёрдамида президент сайловини спекталга айлантиришмоқчи.
«Қари номзодлар жонингизга тегдими?! Сизга янги номзодни берамиз, у аёл киши бўлади… Қолган номзодлар эса — статистлар», — деб ғазабини ифодалади сиёсатчи.
Изоҳ (0)