Америкалик тадбиркор Илон Маск Россия президенти Владимир Путиннинг сунъий онгнинг жаҳон етакчилигини қўлга киритишдаги ўрни ҳақидаги гапларига изоҳ берди. У Twitter’даги саҳифаси орқали бу учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
«Сунъий онг соҳасида миллий даражада рақобат қилиш, фикримча, учинчи жаҳон урушининг бошланишига сабаб бўлиши мумкин» — деб ёзди у.
1 сентябрь куни Ярославлда ўтказилган очиқ дарс чоғида Путин жаҳон етакчиси мақомига сунъий онг яратишда энг яхши бўлган мамлакат эришиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган эди. Унинг фикрича, агар Россия соҳа етакчисига айланса, у технологияларни бутун жаҳонга улашиши мумкин.
Изоҳ (0)