Хитой Шимолий Кореянинг янги ядро синовига қатъий норозилик билдирди

Хитой ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Корея томонидан ўтказилган янги ядро синови муносабати билан қатъий норозилик билдирди. Тегишли баёнот вазирлик сайтида жойлаштирилди, деб хабар беради «Газета.ru».

Фото: EPA

Пекин Пхеньянни БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига риоя этишга чақирди.

«Хитой БМТ Хавфсизлик кенгаши ва халқаро ҳамжамиятнинг КХДРга тааллуқли резолюциялари тўлиқ бажарилиши устида ишлайди. Шунингдек, Корея ярим оролида тинчлик ва барқарорлик таъминланиши, ҳудуд ядро қуролидан холи бўлишига интилади», — дейилади баёнотда.

↓ KEYINGI XABAR ↓
Scroll to top