Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифасида мурожаат эълон қилиб, унда Мьянма ҳукуматини танқид остига олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мьянманинг асосан мусулмон рохинжалар яшайдиган Аракан штатида охирги ҳафта давомида кўплаб ҳужумлар ва оммавий қотилликлар содир этилди. Айни пайтда 58 минг рохинжа қўшни Бангладешга қочиб кетгани маълум.
Қодировнинг сўзларига қараганда, интернетда рохинжаларга қарши жиноятларни исботловчи кўплаб видео ва фотоматериаллар жойлаштирилган.
«Журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мусулмонлардан тозаланаётган Ракхайн штатига кириш тақиқланган. Рохинжага 90 фоизи буддавий бўлган 50 миллиондан ортиқ аҳолиси бор мамлакатнинг бутун ҳарбий машинаси ҳужум уюштирмоқда. Сиёсатчилар ва жаҳон етакчиларининг Мьянмадаги воқеаларга реакцияси замонавий дунёнинг буткул ахлоқсиз эканлигини намойиш қилмоқда», — таъкидлади Қодиров ўз мурожаатида.
Изоҳ (0)