Хитойлик актёр ва режиссёр Жеки Чан «Ле-Маннинг 24 соати» бир суткалик марафони тарихи ҳақида фильм суратга олади. Бу ҳақда Ле-Ман шаҳри туризм бюроси директори Бруно Рэй France Bleu нашрига маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Айни пайтда ишлаб чиқилаётган ягона кинематографик лойиҳа Жеки Чанга тегишли, — деди Рэй. — Бу ‘Ле-Маннинг 24 соати’ тарихининг ретроспективаси бўлади. Фильм Жеки Чан бошчилигидаги хитойлик жамоа томонидан суратга олинади. Хитойнинг пойга жамоаси охирги икки йилдан буён марафонда иштирок этади.
Фильм съёмкаси 2018 йили бошланади.
Жеки Чан 2016 йилдан пойгада иштирок этади Jackie Chan DC Racing жамоаси раҳбарларидан бири ҳисобланади. 2017 йили марафонда жамоанинг икки экипажи умумий ҳисобда иккинчи ва учинчи ўринни эгаллади, LMP2 тоифасида эса биринчи ва иккинчи натижани қайд қилди.
2017 йили «Ле-Маннинг 24 соати» марафони 85 марта ўтказилди.
Изоҳ (0)