Хитойнинг CASIC (China Aerospace Science and Industry Corporation) аэрокосмик корпорацияси соатига 4 минг километр тезлик билан юрадиган поездларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Sina.com» нашри хабар бермоқда.
HyperFlight транспорт тизими магнит ёстиғидаги поезд бўлиб, паст вакуумли туннелдан ҳаракатланади.
HyperFlight лойиҳасида 20 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий институт иштирок этади.
Айни пайтда CASIC қўлида ушбу транспорт тизимининг яратилишида асқатадиган 200 дан ортиқ патент мавжуд.
Изоҳ (0)