Тошкент вилояти прокуратураси ёз ойларида чўмилиш чоғида чўкиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ҳисобот берди.
Маълум қилинишича, яқинда Бўстонлиқ туманида яшовчи Д. Нурхўжаев (1962 йили туғилган) Ғазалкент шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи Паркент дарёсида чўмилаётиб, чўкиб кетган.
Мазкур бахтсиз ҳодиса Тошкент вилоятида ҳудудида қайд этилган ягона ҳолат эмас.
Хусусан, айтилишича, жорий йилнинг ёзги дам олиш мавсумида вилоят ҳудудидаги сув ҳавзалари ва дарёларда эҳтиётсизлик оқибатида жами 40 дан ортиқ одам, шу жумладан, беш нафар вояга етмаган шахс сувда чўкиб кетган.
Содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг аксарияти фуқаролар томонидан сув ҳавзалари ва дарёларда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик, шу жумладан, тақиқланган жойларда чўмилиш, маст ҳолатда сувга тушиш, ота-оналар томонидан фарзандларини қаровсиз қолдириш каби ҳолатлар натижасида юзага келган.
Изоҳ (0)