Япония терма жамоаси 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатига боради. Саралашнинг 9-турида Австралияни мағлуб этган кунчиқар юрт терма жамоаси мундиал чиптасини нақд қилиб қўйди.
Учрашувнинг ҳар икки бўлимида япониялик футболчилар 1 тадан гол уришга муваффақ бўлди. Томонларнинг Мельбурнда ўтган дастлабки ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди.
Шу тариқа Япония термаси Эрондан кейин ЖЧ чиптасини қўлга киритган Осиёнинг иккинчи термасига айланди. 5 сентябрь куни улар Саудия Арабистони меҳмони бўлади. Австралия эса ўз уйида Таиландни қабул қилади.
ЖЧ—2018. Саралаш «B» гуруҳи. 9-тур 31 август, пайшанба
Изоҳ (0)