Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Александр Лобанов Хитойга жўнаб кетиш олдидан «Эрудит Спорт» нашрига қисқа интервью берди ва унда мундиал йўлланмасини қўлга киритишига тўлиқ ишонишини айтди.
Сервер Жепаров: Олдиндаги ҳар икки ўйинда ҳам ғолиб чиқишимизга ишоняпман
Жаҳон Чемпионатига чиқа олишимизга мен 100 фоиз ишонаяпман! Ишонч бўлмаса, минг тайёргарлик кўрманг, ҳеч қандай наф йўқ. Шу боис барчамиз ўзимизга ишониб, мақсад сари олға интилишда давом этамиз.Интервью давомида дарвозабон Ўзбекистон термасининг бўлажак рақиблари ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.Мухлисларга айтар сўзим бор, улар ҳам Жаҳон Чемпионатига чиқишимизга ишонишсин, бизни ҳаётда ҳам, ижтимоий тармоқларда ҳам қўллаб-қувватлашсин. Биз бир жамоа бўлсак, албатта ниятимизга етишамиз.
Александр Лобанов, Ўзбекистон термаси посбони
Хитойни Тошкентда нисбатан осонлик билан мағлуб этган бўлсак-да, улар ўз уйида ҳар қандай рақибга қарши жиддий кураш олиб боради. Бу жамоанинг кучи техник ёки тактик футболида эмас, уларнинг кучи ўз ватани шаъни учун майдонда «жанг» қила олишида. Хитой ғалаба учун бор кучини сарф этиши аниқ.Жанубий Кореянинг қандай кучга эга эканини барча яхши билади. Олдимиздаги икки ўйин Жаҳон Чемпионати йўлланмасини тақдим этар экан, Хитой бўладими, Кореями, Испания ё Аргентинами, биз ҳар қандай ҳолатда ҳам 200 фоиз куч билан тайёргарлик кўриб, ғалаба билан азалий орзумизга етишимиз шарт! Бу икки ўйин биз футболчилар учун ҳам фаолиятимиздаги энг муҳими бўлади.
Александр Лобанов, Ўзбекистон термаси посбони
Изоҳ (0)