Яманда тинмаётган ёғингарчилик оқибатида келиб чиққан тошқинда 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, ҳукуматнинг Saba агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Табиий офат мамлакат жанубидаги Лаҳж вилоятининг ал-Муқатара туманида назорат остидан чиқди.
«Сув оқимлари ўнлаб транспорт воситаларини ағдариб ташлади, 18 киши ҳалок бўлди», — маълум қилди маҳаллий қутқарув хизмати вакили.
Ўн кишининг танаси топилди. Қолган таналар қидируви давом этмоқда.