Хитойнинг икки ерида рўй берган ер ўпирилиши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди. Табиий офатга кўпдан буён давом этаётган ёғингарчилик сабаб бўлди, деб хабар қилади «Интерфакс».
Биринчи фожиа мамлакат жанубидаги Гуйчжоу провинциясида рўй берди. Оқибатда 23 киши ҳалок бўлди. Яна 12 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Воқеа жойида қидирув-қутқарув операцияси олиб борилмоқда.
Кейинги ер ўпирилиши 30 август куни Цинхай провинциясида рўй берди. Етти киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)