АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат тарихида кўлами ва оқибатларига кўра «Харви» тўфонига тенг келадиган бирор табиий офат бўлмаганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда у тўфондан азият чеккан Техас штатига сафар чоғида айтди, деб хабар беради «РБК».
Трамп уни «даҳшатли табиий офат зарбаси» деб атаб, «ҳали ҳеч ким бунча миқдорда сув кўрмаган»ини қўшимча қилиб ўтди.
АҚШ етакчиси, шунингдек, келтирилган зарарни қоплашга рекорд миқдорда пул сарфланишини билдириб ўтди. У мамлакат тарихида «бу қадар қиммат турувчи» офат бўлмаганини қайд қилиб ўтди.
«Бу Техасда содир бўлди. Техас ҳар нарсани енгиб ўта олади», — хулоса қилди Трамп.
Изоҳ (0)