Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон «Урф-одат ва анъаналарни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунга ўзгаришларни маъқуллади. Қонун кучга кирди, деб хабар беради «РИА Новости».
Илгарироқ ўзгартишларни парламент қуйи палатаси қабул қилган эди. Янги меъёрга мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслар миллий маданият атрибутларига риоя этиши, давлат тилини билиши ва миллий либосда юриши шарт. Ушбу ҳолатнинг бузилиши учун жазо кўзда тутилган.
Маҳаллий экспертларнинг фикрича, ушбу қонуннинг қабул қилиниши билан мамлакатда бошланган ҳижобга қарши кампания янада кучайтирилади.
Аммо Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси вакилларининг билдиришича, ҳукумат ҳижобга қарши эмас, «ёт», ярим яланғоч либосларга қарши кураш бошланган.
Изоҳ (0)