«Интерфутбол» газетасида фаолиятини Теҳроннинг «Истиқлол» клубида давом эттираётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси Сервер Жепаров билан суҳбат чоп этилди. Унда Сервер оёқларида ҳали ҳам куч бор эканига шама қилиб, бутсаларини михга илиш ҳақида ўйламаётгани ҳақида айтган.
Қалбан ўзимни 35 ёш ҳис қилмаяпман. Майдонда 90 дақиқа ўйнай оламан, бунга кучим етади. Ундан кўпига ҳам чидашим мумкин. Эрон чемпионатида гол урган сўнгги ўйинимда 10 километр масофани босиб ўтибман. Демак, оёғимда ҳали кучим кўп.Олдинда Ўзбекистон миллий терма жамоасини ЖЧ—2018 саралаши доирасида Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар кутиб турибди. Улар олдидан Жепаровнинг ўзига бўлган ишончи юқори эканини кўриш мумкин.Футболдан кетиш ҳақида умуман ўйлаётганим йўқ. Майдонда жамоадошларим ёки рақиблардан ортда қолаётганимни сезган кунимоқ бутсаларимни михга иламан. Ҳозирча эса футболдан чарчамадим.
Сервер Жепаров, Ўзбекистон термаси аъзоси
Негадир иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонишимизга ишоняпман. Ҳаммаси ўз қўлимизда, оёғимизда ва бошимизда (кулади). Агар ўзимиз қоқилмасак, бизга бошқа ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди.Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жепаров тўп тепаётган Теҳронда мағлуб бўлгач, имкониятлар йўқолгандек эди. Эртасига Қатар Жанубий Кореяни таслим қилиб, ишончни қайтариб берди.Шукрки, миллионлаб мухлисларимиз томонидан жуда яхши қўллаб-қувватлашни ҳис қиляпмиз. Ишончим комил, бу бизга қўшимча куч-қувват беради. Ишончни қайтара олган мухлисларга ўйинчилар номидан миннатдорчилик билдираман.
Сервер Жепаров, Ўзбекистон термаси аъзоси
Қувондик. Энди Қатар тақдим этган совғадан унумли фойдаланиб қолишимиз шарт. Ҳеч қачон бундай имкониятга эга бўлмаганмиз. Фойдаланмасак, мухлислар бизни кечирмайди.Ярим ҳимоячи суҳбат давомида бўлажак рақибларни ниманинг эвазига мағлуб этиш мумкинлиги борасида ҳам гапирган.Сервер Жепаров, Ўзбекистон термаси аъзоси
Хитойни сифатли, ташкилий ва жамоавий ўйин эвазига енгса бўлади. Ҳа, Марчелло Липпининг келиши Хитой жамоаси ўйинини кучайтирди, буни тан олиш керак. Аммо бу ғалабамизга тўсқинлик қилмаслиги лозим. Қайтариб олинган имконият бизни янада кучайтирди.Ўзбекистон миллий терма жамоаси 31 август куни Хитойга қарши сафар, 5 сентябрь куни Жанубий Кореяга қарши уй ўйинларида майдонга тушади.Жанубий Корея кучсизлангандек кўриниши мумкин. Аммо бир жиҳатни эътибордан четда қолдирмаслик керак: термага номзод футболчиларга бир кўз югуртиринг. Аксарияти Европанинг топ-клубларида ўйнайди. Кореяликлар устози улардан бемалол иккита бир хил кучга эга жамоа тузиши мумкин.
Европада мавсум энди бошланди. Шу боис, легионерлар ўзининг юксак формасини тиклаб улгургани йўқ. Бундан фойдаланиб қолишимиз шарт. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам рақибга паст назар билан қарамаслик лозим. Ўз ўйинимизни кўрсацак, кўп йиллик орзумиз рўёбга чиқади.
Сервер Жепаров, Ўзбекистон термаси аъзоси
Изоҳ (0)