Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи фуқаро З. Маннапов (1973 йили туғилган) оилавий келишмовчилик оқибатида уч нафар шахсни қасддан ўлдирмоқчи бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси маълум қилди.
Хусусан, айтилишича, З. Маннапов туманнинг «Маданият» маҳалласи ҳудудида шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи Х. Исмоилова (1985 йили туғилган) билан низолашиб, келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида Х. Исмоилова ва унинг икки нафар 12 ва 9 ёшдаги вояга етмаган фарзандларини қасддан ўлдириш мақсадида, уларнинг бош қисмига темир болға билан уриб, уларга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказган.
Воқеа жойидаги учинчи шахслар аралашуви билан З. Маннапов ўз жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмаган.
Ҳозирги вақтда жабрланувчилар тиббий муассасага жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, З. Манаповга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)