Ўзбекистон Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов 26 август, шанба куни Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси шахсий таркибининг байрам кунлари хизмат ўташга тайёрлигини текширди, деб ёзади «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»

Тадбирда ИИББ бошлиғи Баҳодир Қурбонов, Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов, ИИББ шаҳхсий таркиби асосий хизматлари ходимлари, шу жумладан, ЙҲХБ инспекторлари, профилактика инспекторлари, тезкор жавоб қилиш махсус отряди, қўриқлов бошқармаси, кинологлар ва бошқалар қатнашди.

ИИББ бошлиғи вазирга шахсий таркиб хизмат ўташнинг кучайтирилган вариантига ўтказилганини ва қўйилган вазифаларнинг барчасини бажаришга тайёрлигини етказди.

Абдусалом Азизов ИИББ шахсий таркибининг тайёргарлик даражасини баҳолади. У 1 сентябрь куни нишонланадиган Мустақиллик куни ва Қурбон ҳайити байрамлари, шунингдек, ўқув йили бошланиши даврида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун ходимлардан огоҳликни йўқотмасликни ва бор кучларини ишга солишни талаб қилди.

Сўнг вазир ИИББнинг ўзини кўрсата олган ходимларини фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади.