Жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра 4369 та уй ўз эгаларига топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилган, қишлоқ жойларида аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжуманида айтилди, деб хабар беради ЎзА.
«Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси бош директорининг ўринбосари А. Турсунов ва бошқалар табдирда иштирок этди.
Айтилишича, белгиланган дастурга мувофиқ айни пайтда қурилиши тўлиқ тугалланган уйлар босқичма-босқич фойдаланишга топширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, 4369 та уй ўз эгаларига топширилди.
Мазкур уй-жойлар мамлакатда ишлаб чиқарилган замонавий қурилиш материаллари асосида барпо этилаётгани, тадбиркорларнинг ортиқча солиқлардан озод этилгани боис уй-жойлар нархи арзонлашган. Ҳар бир массивнинг бош режасида хизмат кўрсатиш объектлари, спорт майдончалари ва муҳандислик тармоқлари, ҳовли қисмида болалар майдони, уй эгалари дам олишлари учун шароитлар эътиборга олинган.
Дастурда нарх параметрлари ва шинамлилигига кўра якка тартибдаги уй-жойлар намуналарининг учта энг арзон турларини қўшимча равишда барпо этиш назарда тутилган. 2009 йилда қабул қилинган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш дастурига кўра уй қурувчининг дастлабки бадали 25 фоизни ташкил этган бўлса, янги дастурда ушбу бадал биринчи ва иккинчи турдаги уйларни қурувчилар учун 15 фоиздан иборат.
Изоҳ (0)