Милан клубларининг катта саҳнага қайтиши футбол бўйича Италия А сериясига бўлган қизиқишни оширди, дейиш мумкин. 2-турдан сўнг бирйўла беш клуб 6 тадан очко жамғариб, чемпионлик учун даъвогар эканини кўрсатгандек бўлди.
Мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Ювентус» мазкур турда иродали ғалабага эришди. Беллашувда аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала хет-трик қайд этди. Эндиликда унинг мавсумдаги голлари сони 4 та.
Бошқа бир аргентиналик Мауро Икарди ҳам 4 та гол уриб улгурди. Кетма-кет икки турда дубл қайд этган ҳужумчи, «Интер»нинг муваффақиятларига катта ҳисса қўшди. Сўнгги икки йилини Римнинг «Рома» клубида ўтказган мураббий Лучанно Спалетти «Интер» билан Римга ташриф буюриб, собиқ жамоасини индамайгина жазолаб кетди.
Монтелла бошқарувидаги «Милан» ва Маурицио Саррининг «Наполи»сида, шунингдек, кутилмаганда «Сампдория»да 100 фоизлик натижа кўрсатилмоқда.
Италия А серияси 2-тур ўйинлари 26 август, шанба
Изоҳ (0)