Испания Ла Лигасининг 2-турида мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Реал» 2 очко бой берди.
«Сантьяго Бернабеу» аренасида «Валенсия»ни қабул қилган «Қироллик клуби» 2:2 ҳисобидаги дуранг натижага эришди. Янги мавсумни ажойиб бошлаган ва Испания Суперкубогининг ҳар икки ўйинида «Барселона»га гол урган Марко Асенсио дубл қайд этиб, Зидан жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Шу тариқа 2-турга келибоқ «Барселона» азалий рақибини 2 очко ортда қолдиришни бошлади. Мазкур турда, шунингдек, «Севилья» ва «Атлетик» клублари ҳам 3 очкодан қўлга киритди.
Изоҳ (0)