Жаҳон банки Яман ҳукуматига мамлакатда авж олган вабо эпидемиясига қарши кураш олиб бориш мақсадлари учун 200 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Халқаро молиявий ташкилот хабарномасида таъкидланишича, ушбу маблағ, хусусан, 7,5 минг нафар соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини тайёрлашга, сувни хлорлашга, тиббиёт муассасаларида қўшимча жойлар ташкил этишга сарфланади.
БМТнинг Ямандаги тараққиёт дастури директори Аук Лутсмага кўра, мамлакатда вабога чалиниш гумони билан боғлиқ 400 минг ҳолат қайд қилинган, ушбу хасталик билан боғлиқ 1,9 минг ўлим ҳолати аниқланган.
Изоҳ (0)