Ироқ пойтахтининг шарқий қисмида рўй берган портлаш оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди. Яна 25 киши жабрланди, деб хабар беради «Интерфакс».
Қурбонлар сони ошиши мумкинлиги айтилмоқда.
AP’га кўра, портловчи модда ўрнатилган автомобиль шаҳар бозори яқинида портлаган. Бозор шиалар маҳалласида жойлашган.
Ҳозирча бирор гуруҳ теракт учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)