Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида юк машинаси ва мотоцикл иштирокида ЙТҲ рўй берди. Воқеа жойидан олинган фотосурат Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида чоп этилди.
Суратга келтирилган изоҳларда айтилишича, воқеа Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида, «Боткино» бекати яқинида рўй берган. Юк машинаси муюлишда бурилиш чироқларини ёқмаган, мотоцикл ҳайдовчиси эса буни кутмаган ва юк машинасига урилган. Мотоцикл парчаланиб кетган.
Изоҳлардан бирида ёзилишича, ЙТҲда бир киши ҳалок бўлган. Бу ахборотни ҳозирча текршириб бўлмади.
Изоҳ (0)