Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташрифи давомида ҳудуддаги ичимлик суви билан боғлиқ масала икки ой ичида ҳал этилишини билдирди.
ЎзАнинг қайд этишича, «тоза ичимлик суви таъминоти ҳам Бекободдаги аҳолини қийнаётган муаммолардан». «Ичимлик суви мавжуд бўлса-да, сифати талабга жавоб бермайди», — деб ёзган эди агентлик.
Ичимлик суви масаласида, Бекободда сув ёмон эмас, лекин ўчиб туради. Топшириқ бердим — иложи борича, икки ой ичида бу масалани ҳал қиламиз. Бу жуда оғир масала. Лекин сувни 100 фоиз таъминлаб бермасак, бизни ҳеч ким кечирмайди.Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)