АҚШнинг Флорида штатида махсус мўлжал кучлари ходимлари ўз хонадонида яшириниб олиб, ҳаётига қасд қилиш билан таҳдид қилган аёлни отиб ўлдирди. Бу ҳақда 26 август куни Fox News телеканали маълум қилди.
Айтилишича, SWAT отряди аёлнинг яшаш жойига юборилган, жангчилар у билан алоқага ўрнатишга муваффақ бўлган. Аёл уларга ўз жонига қасд қилмоқчилигини айтган. Кутилмаганда аёл алоқани узган, отряд хонадонга кириш буйруғини олган, у ерда полициячилар тўппонча билан қуролланган аёлга дуч келиб, уни отиб ташлаган.
Июль ойида эълон қилинган ҳисоботга кўра, 2017 йилнинг дастлабки олти ойида америкалик полициячилар 492 кишини отиб ташлаган.
Изоҳ (0)