Тошкент вақти билан 27 август тонгида бокс мухлислари орзиқиб кутган жанг бўлиб ўтади. Шу куни Лас-Вегасда енгилмас боксчи Флойд Мейвезер UFC юлдузи Конор МакГрегорга қарши рингга чиқади.
Бир неча дақиқа олдин одатдага кўра жангчиларни тарозига тортиш маросими ўтказилди. Бунда белгилаб қўйилган меъёр 69,9 килограмм бўлиб, боксчилар ундан ошиб кетмаслиги керак эди.
Якунда бокс юлдузи Флойд Мейвезер 67,8 килограмм тош босиши маълум бўлди. Конор МакГрегор эса нисбатан оғирроқ — 69,4 килограмм.
Бокс жанги эртага Тошкент вақти билан 8:30 да старт олади. UzReport телеканали жангни Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилишнинг эксклюзив ҳуқуқини харид қилган.
Изоҳ (0)