Германиянинг Гамбург шаҳрида бошланган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчиси спортчиси бугун — 26 август куни рингга чиқади.
Тошкентда ўтган Осиё чемпионатининг -52 килограмм вазн тоифасида барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритган Жасур Латиповнинг мундиалдаги илк жанги Тошкент вақти билан 22:10 дан кейин бўлиб ўтади. Унинг бошланиши аввалги жангларнинг қандай вақтда тугашига бевосита боғлиқ бўлади.
Жасур Латиповнинг бугунги рақиби Пуэрто-Рико вакили Янкиэл Ривера бўлади.
Бунгача Ўзбекистон терма жамоасининг -91 килограммдаги вакили Санжар Турсунов жанг ўтказиб, рақибини яққол устунлик билан мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
Бокс бўйича Жаҳон чемпионати беллашувларини ўзбекистонлик мухлислар учун UzReport телеканали трансляция қилмоқда.
Изоҳ (0)