Грециянинг Евроиттифоқ бўйича ҳамкорлари 2017 йил мартидан сўнг бошпана сўраб мурожаат қилган қочқинларни Греция ҳудудига қайтариб юбормоқда. Бу ҳақда, The Guardian нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, Германиянинг ўзи Грецияга муҳожирларни қайтариш бўйича 400 га яқин сўров юборган. Бундай мурожаатлар Буюк Британия, Нидерландия, Норвегия ва Франциядан ҳам борган.
«Ҳужжатларни расмийлаштириш бошланди. Кейинги ой давомида биринчи қочқинларнинг қайтишини кутяпмиз», — деди Греция миграцион сиёсат вазири Яннис Музалас.
Ўз навбатида, у Греция шу пайтга қадар улкан миқдорда қочқинларни қабул қилиб олганини, уларнинг сони янада ортиши иқтисодиёти заиф ушбу мамлакат учун чинакам фожиага айланишини тан олди.
Изоҳ (0)