Сурия ҳукумат қўшинлари Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳарбий ҳаракати ҳамда Россия ҳаво-космик кучлари кўмагида ИШИД террорчи гуруҳининг ас-Сухна шаҳридаги анклавни назорат остида ушлаб турган жангариларини қуршовга олди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, Сурия армияси ИШИД анклавига Ракка вилоятининг жанубий туманларидан яқинлашган. Ас-Сухна шимолида ўрнашган иттифоқчиларнинг кўмагида улар террорчиларни ҳалқага олди.
Ас-Сухна устидан назорат ўрнатилиши ИШИДнинг таянч пунктларидан бири — Дайр аз-Завр шаҳрига йўлни очиб беради.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)