Украина раҳбари Пётр Порошенко Германия ва Франциянинг собиқ президентлари Йоахим Гаук ва Франсуа Олландни, шунингдек, АҚШнинг собиқ вице-президенти Жозеф Байденни орденлар билан мукофотлади. Чет эл фуқароларини орден ва медаллар билан тақдирлаш тўғрисидаги фармон 24 август куни имзоланди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Бундан ташқари, Бундестаг президенти, Испаниянинг Киевдаги элчиси, Польшадаги украин тили ўқитувчиси, АҚШ сенатори ва бошқалар Ярослав Доно ва «Хизматлари учун» орденлари билан тақдирланди.
Бундан ташқари, Украина президенти Украинада хизмат кўрсатган артист ҳамда хизмат кўрсатган маданият ходими унвонлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Изоҳ (0)