Қоҳира шимолида «Ҳасм» экстремистик гуруҳининг икки вакили полиция томонидан йўқ қилинди. Бу ҳақда, Миср ИИВга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, идора ходимлари Бухайра вилоятининг Водий ан-Натрун туманида бекиниб келган экстремистларнинг изига чиқишга муваффақ бўлган. Улар ўз бошпанасини қўлбола портлаш ускуналари ясаш устахонасига айлантириб олган. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари террорчиларни ушлашга ҳаракат қилган, аммо улар қуролли қаршилик кўрсатган. Полициячилар уларни жавоб ўти билан йўқ қилган.
Тинтув чоғида бошпанадан автоматик милтиқ, пилта милтиқ ва ўқ-дори топилган. Бундан ташқари, у ерда аниқланган тайёр бомба сапёрлар томонидан зарарсизлантириган.
Изоҳ (0)