Бразилияда охирги икки суткада рўй берган кема ҳалокатларининг умумий қурбонлари сони 41 кишига етди. Бу ҳақда, Globo телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Муқаддам Бразилия шимолидаги Пара штатида 70 кишини олиб кетаётган қайиқ ҳалокатга учрагани хабар қилинган эди. Йўловчиларнинг 19 нафари ҳалок бўлди. «Капитан Рибейру» Шингу дарёсида кучли довулга учради.
Яна 22 киши Баия штатида бошқа йўловчи кемасининг ҳалокатида қурбон бўлди. Унинг бортида 129 киши бор эди. 21 киши қутқариб олинди. Қолганлар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Изоҳ (0)