Испания фуқаролик гвардияси ходимлари бирлашган уюшмаси ва полициячилар иттифоқи қўшма баёнот тайёрлаб, унда Каталония ҳуқуқ-тартибот органлари уларни терактларни тафтиш қилишга аралаштирмаётганини билдириб ўтди. Бу ҳақда El Pais хабар бермоқда.
Баёнотда билдирилишича, каталонияликларнинг бундай хатти-ҳаракатлари сиёсий сабабга эга. Барселонадаги террорчилик ҳужумлари тафтишини Испания полицияси ёки фуқаролик гвардияси олиб бориши лозимлигига қарамай, минтақавий маъмурият амалда бунга йўл қўймаяпти.
«Бу битта мақсад билан амалга оширилмоқда: Каталония — алоҳида давлатлиги ташқи дунёга кўрсатиш мақсадида», — қайд қилинади ҳужжатда.
Мурожаат муаллифлари Испания сиёсий етакчиларини минтақавий ҳокимиятни бўш қўйгани бунга сабаб бўлаётганини алоҳида қайд қилиб ўтди.
Изоҳ (0)