Афғонистоннинг Лашкаргах шаҳридаги полиция участкаси яқинида 23 август, чоршанба куни автомобилнинг портлатиб юборилиши оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, 38 киши жабрланди. Бу ҳақда Tolo News телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳалок бўлганлар орасида уч нафар хавфсизлик кучлари ходими бор. Жабрланганларнинг аксарияти маҳаллий аҳоли, жумладан, шу атрофда жойлашган мактаб ўқувчиларидир.
Портлаш учун жавобгарликни «Толибон» ҳаракати жангарилари зиммасига олди.
Изоҳ (0)