22 август куни Ҳиндистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистон вице-президенти Муппаварапу Венкаиаҳ Наиду томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Вазир Муппаварапу Венкаиаҳ Наидуга Ўзбекистон раҳбарияти номидан илиқ табрик ва ҳурмат сўзларини етказди ва Ҳиндистон вице-президенти этиб сайлангани билан самимий табриклади ҳамда юқори ва масъул лавозимда муваффақиятлар тилади.
Суҳбат давомида 9 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида ўтказилган Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди учрашуви чоғида эришилган келишувлар асосида икки томонлама муносабатларни яна ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокараларда кўп қиррали алоқаларни кенгайтиришга ҳамда томонларни қизиқтирган барча йўналишларда аниқ натижаларга эришиш учун томонлар биргаликда фаол ишлашга тайёр эканлиги қайд этилди.
Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартиб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)