Хитойнинг WL Intelligent Technology компанияси роботлар рақси бўйича жаҳон рекордини янгилаб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда Insider Pro хабар бермоқда.

Фото: Insider Pro

Гуандун провинциясининг Гуанчжоу шаҳрида уюштирилган рақс шоусида жами 1069 робот иштирок этди. WL Intelligent Technology ходимлари ягона бошқарув тизими ёрдамида уларни синхрон хореограф ҳаракатлар бажаришга дастурлаб қўйди. Бир неча робот мувозанатни йўқотиб, йиқилди, аммо рақс тушишда давом этди. Улар умумий ҳисобдан чиқарилди.

Шунга қарамай, рекорд янгиланди. Олдинги натижа Хитойнинг Ever Win Company & Ltd компаниясига тегишлидир. Ўшанда рақс шоусида 1007 робот иштирок этган эди.

Доби одамсимон роботлари нафақат рақс тушишни, балки гапиришни, тайц­зи билан шуғулланишни, шунингдек, бошқа ҳаракатларни бажаришни билади.