Америка стратегик разведка самолёти RC-135W 21 август куни Калининград вилояти чегараси яқинида кўп соатлик парвозни амалга оширди. Бу ҳақда ҳарбий авиация ҳаракатланишини кузатиб борувчи Ғарб сайтларига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Борт рақами 62-4138 бўлган самолёт Буюк Британиядаги Милденхолл авиабазасидан учиб чиққан ва олти соатга яқин Калининград вилояти қуруқликдаги чегарасидан шимолда парвоз қилган. У Литва ҳаво ҳудудида бўлган.
У Шимолий денгиз устида ҳавода АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари KC-135R заправкачи самолёти томонидан ёқилғи билан таъминланган.
Изоҳ (0)